1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугундан барча газ “заправка”лар очилади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

Бугундан барча газ “заправка”лар очилади

 

Ҳасан Тошхўжаевнинг аниқлик киритишича, табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатимиздаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади.

 

Маълумот учун: 18 февраль куни республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши оқибатида магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилаётганини инобатга олган ҳолда барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилганди. 22 февралдан бошлаб Ўзбекистондаги метан “заправка”лар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланиши маълум қилинганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика