Туркиянинг Бейкоз шаҳрида актёр Бурак Ўзчивит устидан бир неча шахсни оммавий ҳақорат қилиш айблови билан суд иши бошланди.
Мажлисда матбуот вакилларининг иштирок этишлари таъқиқланган ва унда Бурак Ўзчивит номидан адвокати иштирок этган.
Прокуратура Буракни жазо сифатида 49 ойлик қамоқ жазосини танлаб, жазолашни талаб қилмоқда.
Яқин кунларда Бейкозда якуний суд мажлиси бўлиб ўтади ва унда якуний ҳукм чиқарилади.
Маълумот учун: туркиялик актёрга нисбатан унинг ҳамкасблари томонидан судга шикоят аризаси киритилган. Улар "Тирилиш.Усмон" сериалини суратга олиш жараёнида актёр бошқаларни ҳақорат қилганидан норози бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Турк актёри Бурак Ўзчивит 4 йилга қамалиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


