Тадқиқотдан мақсад — вояга етган кўнгиллилар иштирокида ""Gam-KOVID-Vak" дори препаратининг хавфсизлиги, қабул қилинувчанлиги ва иммуногенлигини баҳолашдан иборат. Синовда 500 нафар кўнгилли қатнашади. Уни 2023 йил 31 декабргача якунлаш режалаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистон йил охиригача миллий вакцинасини ишлаб чиқариши ва олимлар томонидан ейиладиган вакцина парваришланаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Moderna компанияси раҳбарияти формулани алмаштирмасликка қарор қилгани ва Хитой олимлари Ухан шаҳрида коронавирус келиб чиқишига доир аниқ хулосага келишдан қон намуналарини ўргангани хабар қилинганди.
Мафтуна Режаббоева тайёрлади


