Бухоро — 2025 йилги Халқаро Санъат ва Маданият Биенналесининг марказига айланган шаҳар
2025 йилнинг 5 сентябридан 20 ноябригача ўтказилган ушбу халқаро даражадаги санъат ва маданият биенналиси биринчи марта айнан Бухоро шаҳрида ташкил этилди ва қисқа фурсатда глобал саҳнада катта қизиқиш уйғотди.
Биеннале бошланишига қадар, 2025 йил давомида Бухоро аллақачон туризм бўйича рекорд кўрсаткичларга эришган эди: шаҳарга 2 250 000 дан ортиқ хорижий туристлар ҳамда 4 миллиондан зиёд маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди. Биенналенининг ўтказилиши эса бу оқимни янада кучайтириб, Бухорони дунё санъат ихлосмандлари учун муҳим марказга айлантирди.
Тадбирнинг ўзи давомида Бухоро 1 600 000 га яқин меҳмонни қабул қилди. Шундан 770 000 нафари хорижий сайёҳлар бўлиб, бу рақамлар биенналенининг халқаро миқёсда катта қизиқиш билан кутиб олинганини кўрсатади.
Икки ой давом этган биеннале нафақат маданий платформа, балки улкан иқтисодий имконият бўлиб ҳам хизмат қилди. Тадбир давомида хорижий сайёҳлар орқали туризм хизматлари экспорти қарийб 210 миллион АҚШ долларига етди.
Қадимий тарих ва замонавий маданий майдон уйғунлашган Бухоро фестивали ўзбек туризми учун янги даврнинг бошланишини англатмоқда. Дарҳақиқат, 2025 йилги биеннале Бухорони глобал маданият харитасида янада ёрқинроқ намоён этди.


