1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода чўкаётган аёлни қутқарган ИИБ ходимига муддатидан олдин майор унвони берилди

Аввалроқ, тўрт нафар фарзанднинг онаси бўлган аёл ўзини дарёга ташлагани ҳақида хабар берилган эди.

Бухорода чўкаётган аёлни қутқарган ИИБ ходимига муддатидан олдин майор унвони берилди

 

Аввалроқ, 29 январь куни соат 16:30 атрофида Бухоро вилояти Вобкент туманидан оқиб ўтувчи совуқ ва тез оқимли дарёга ёш аёл ўзини ташлагани хабар берилган эди.

 

Мазкур ҳолатга хизмат вазифасини ўтаётган Вобкент тумани Ички ишлар бўлими профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов гувоҳ бўлган. Ходим бир лаҳза ҳам иккиланмай, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, муздек сувга сакраган ва кучли оқимга қарши курашиб, аёлни соғ-омон қирғоққа олиб чиққан. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби хабар берди.

 

Аниқланишича, аёл Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи, 30 ёшга етмаган, тўрт нафар фарзанднинг онаси бўлган. Аёл зудлик билан тиббиёт муассасасига етказилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, фавқулодда вазиятда кўрсатган жасорати, қатъияти ва касбига садоқати учун капитан Амрилло Расуловга муддатидан олдин «майор» махсус унвони берилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика