1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари мактабларида янги ўқув йилига энг яхши тайёргарлик кўрилган

Умумтаълим мактабларининг 29 тасида таъмирлаш, жиҳозлаш, тайёргарлик ишлари олиб борилмаётганлиги аниқланди.

Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари мактабларида янги ўқув йилига энг яхши тайёргарлик кўрилган

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан республикадаги жами 9978 та умумтаълим мактабларидан 7039 тасида 2023/2024 ўқув йилига тайёргарлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши устидан назорат ўтказилди.

Ўтказилган текширув натижаларига кўра, умумтаълим мактабларидан жами 5398 таси янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилган, 1612 тасида тайёргарлик ишлари давом этмоқда, 29 тасида эса таъмирлаш, жиҳозлаш, тайёргарлик ишлари олиб борилмаётганлиги аниқланди.

Ҳудудлар кесимида янги ўқув йилига энг яхши тайёргарлик Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида кўрилган.

Шунингдек, умумтаълим мактабларда санитария қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 2752 нафар масъул шахсга нисбатан маъмурий чоралар (жарималар) қўлланилган, 78 та умумтаълим мактаблар иш фаолияти вақтинча тўхтатилган, 1768 нафар ишчи-ходимлар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмагани сабабли ишдан вақтинча четлаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика