1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухоро шаҳрида автобусларда нақд пул қабул қилиш босқичма-босқич тўхтатилади

2026 йил 1 февралдан айрим йўналишларда, 1 апрелдан эса барча автобусларда фақат электрон тўлов қабул қилинади.

Бухоро шаҳрида автобусларда нақд пул қабул қилиш босқичма-босқич тўхтатилади

 

Бухоро шаҳридаги жамоат транспортида йўл ҳақини тўлашда нақд пульсиз тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 24 январдаги қарорида белгиланди.

 

Қарорга мувофиқ, жараён икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 2026 йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги автобус йўналишларида йўлкира фақат электрон тўлов тизими орқали қабул қилинади:

  • 2-сонли Бухоро АШБ — Ситора бозор,
  • 5-сонли Ф. Хўжаев МФЙ — Тўқимачи бош бекати,
  • 10-сонли Алпомиш кўчаси — Шайхон МФЙ,
  • 17Б-сонли Чорбакр бош бекати — Аэропорт,
  • 19-сонли Карвон бозори — Карвон шоппинг,
  • 33-сонли Трикотаж фабрикаси — Моҳи Хоса санаторияси,
  • 1-сонли Бухоро АШБ — Зарманоқ йўналишлари.

 

Иккинчи босқичда эса 2026 йил 1 апрелдан бошлаб шаҳардаги барча мавжуд автобус йўналишларида йўл тўловлари фақат электрон шаклда амалга оширилади.

 

Бухоро шаҳар ҳокимлигига бир ой муддатда шаҳардаги автобус бекатларига электрон чипта сотиш учун ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиоскларни босқичма-босқич ўрнатиш вазифаси юклатилган.

 

Шунингдек, барча автобуслар валидаторлар билан жиҳозланади ҳамда йўл ҳақи АТТО автоматлаштирилган тўлов тизими орқали тўланиши доимий назоратга олинади. Ҳозирда Бухоро шаҳрида бир йўловчи учун йўл нархи 3 минг сўмни ташкил этади, АТТО орқали тўлов амалга оширилганда эса 2 минг сўм этиб белгиланган.

 

Маълумот учун, Андижон шаҳрида 2026 йилдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика