1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухоро ЮНEСКОнинг "Ижодий шаҳарлар тармоғи" дастурига киритилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

Бухоро ЮНEСКОнинг "Ижодий шаҳарлар тармоғи" дастурига киритилди

 

Таъкидланишича, Бухоро ЮНЕСКОнинг “Ижодкор шаҳарлари тармоғи” дастурига “Амалий безак ва халқ санъати” йўналиши бўйича киритилган Марказий Осиёдаги илк шаҳар бўлди. Мазкур дастур дунёнинг жами 300 дан ортиқ шаҳарларини ўз ичига қамраб олади.

 

“Ушбу кўҳна шаҳарнинг тарихий ва маданий мероси жаҳон ҳамжамиятининг муносиб эътирофига сазовор бўлгани ниҳоятда муҳим воқеадир”, — дея ёзади Мирзиёева.

 

ЮНEСКОнинг "Ижодий шаҳарлар тармоғи" дастури 2004 йилда ташкил этилган ва ҳар икки йилда янгиланади. У ижодкорликка барқарор шаҳар ривожланиши двигатели, ижтимоий интеграция ва маданиятнинг дунёга таъсирини кенгайтириш учун сармоя киритмоқчи бўлган шаҳарлар ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун мўлжалланган.

 

Дастур БМТ ташаббусларини, жумладан, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика