1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода олтин бор ерни аукционда олиб бериш учун 600 минг доллар пора талаб қилган шахс қамоққа олинди

Бир неча маротаба судланган мазкур шахс бу пул эвазига фуқарога олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга бўлган 290 гектар ерни мансабдор танишлари ёрдамида аукцион савдолари орқали олиб беришни вада қилган.

Бухорода олтин бор ерни аукционда олиб бериш учун 600 минг доллар пора талаб қилган шахс қамоққа олинди

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдорда пул талаб қилган фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Маълум бўлишича, Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган хусусий тадбиркор Бухоро вилояти Пешку тумани ҳудудида жойлашган, олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга давлат захирасидаги 290 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали аукцион савдолари орқали олиб беришни ваъда қилган.

 

У мазкур хизмат эвазига Шофиркон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқародан 600 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун бир неча бор судланган ушбу шахс олдиндан 230 минг АҚШ доллари ва 840 миллион сўм пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми «а» банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика