Бухоро вилояти Когон шаҳрида бир эркак томонидан аёл ва йигит пичоқлангани акс этган видео тарқалганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.
13-октабр куни тахминан соат 13:10 да Когон шаҳрида 1971 йилда туғилган A.Г. илгаридан мавжуд бўлган келишмовчилик оқибатида икки таниши — 1963 йилда туғилган аёл Н.A. ва 1995 йилда туғилган У.Д.ni қасддан ўлдириш мақсадида таналарининг турли соҳаларига ошхона пичоғи билан урган.
Оқибатда йигит шаҳар тиббиёт бирлашмасида олган тан жароҳатлари билан вафот этган. Аёлга шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро A.Г.ga нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, просессуал тартибда ушланган.


