1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода газ олинадиган янги қудуқ очилди

Ҳозирда у завод қувурига уланмоқда.

Бухорода газ олинадиган янги қудуқ очилди

 

“Қулбешкак” конида табиий газ ва конденсат олинадиган янги қудуқ очилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.

 

Қайд этилишича, “Қулбешкак” газконденсат конидаги 68-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари муваффақиятли якунланган. Қудуқда бурғилаш ишлари тугатилгач, 1886-1883м, 1881-1878м ва 1870-1866 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилган. 

 

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилган.

 

Кон Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилдан буён ишлатиб келинмоқда. Ҳозирда қудуқни Учқир газни қайта ишлаш заводининг қувурига улаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика