1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода газ қазиб олинадиган янги қудуқ очилди

Ундан кунига 500 минг куб метр газ олиш мумкин.

Бухорода газ қазиб олинадиган янги қудуқ очилди

 

Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳудудида жойлашган "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Тегирмон" газконденсат конидаги 7-сонли қидирув қудуғи 2428 метр чуқурликкача бурғиланди.

 

Ўтказилган синаш ишлари натижасида юқори юра даври карбонат ётқизиқларининг маҳсулдор қатламидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Қудуқнинг бошланғич кунлик дебити 500 минг куб метрни ташкил этмоқда.

 

Ҳозирги вақтда ушбу қудуқнинг маҳсулдор қатлами босими, ҳарорати ва кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика