Бухоро вилоят ИИБнинг хабар беришича, Бухоро тумани «Янги Турмуш» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ўзи фаолият олиб бораётган маҳаллада яшовчи 4 нафар фуқарони хабардор қилмасдан ҳар бирининг номига 33 млн сўмдан, жами 165 млн сўмлик,14 фоизли имтиёзли кредит маблағларини олиш мақсадида тавсияномалар ва далолатномалар расмийлаштириб, электрон базага киритиш йўли билан «Агробанк» Бухоро туман филиалидан кредит маблағларини олган ҳамда ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


