1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода инспекторга ўқ узган браконьер ушланди

Гумонланувчилардан 2 дона ов қуроли олиб қўйилган.

Бухорода инспекторга ўқ узган браконьер ушланди

 

Аввалроқ Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман Экология бўлими бошлиғи, инспектор Мирали Ҳожиев браконер томонидан ўқ узилиши оқибатида хизмат вақтида яралангани ҳақида хабар берилганди.

 

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар беришича, гумонланувчи текширув давомида ов қилиш мақсадида келгани ва ушбу қилмишни содир этган шахсларнинг шахси аниқланди.

 

Улардан 2 дона ов қуроллари олиб қўйилган. Шунингдек, Қоровулбозор тумани экология бошлиғи олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика