Бухоро вилоятида испаниялик эркак савдолашаётган вақтда тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. [https://daryo.uz/2023/06/09/buxoroda-ispaniyalik-erkak-savdolashayotgan-vaqtda-tosatdan-vafot-etdi] 7 июнь куни Испания Республикаси фуқароси Амез Перез Антонио Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Ҳақиқат кўчасини айланиб, тарихий буюмлар савдо растаси олдида савдолашиб турган вақтида тўсатдан ҳушидан кетиб, воқеа жойида вафот этган. Амез Перез Антонио тоби қочиб йиқилганидан сўнг 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.