1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода Lacetti икки нафар пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Бухорода Lacetti икки нафар пиёдани уриб кетди

Ижтимоий тармоқда Бухорода тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2 нафар пиёдани Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси катта тезликда келиб уриб юборгани акс этган видео тарқалди. 

 

Расмий хабарга кўра, 2 октябрь куни соат 05:54 атрофида Бухоро вилояти Қоракўл туманида О.М. Lacetti автомашинасини Қоракўл тумани марказидан автобошбекат томон ҳаракатланиб бораётган вақтида 15-сонли ИДУМ тўғрисида жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўзига нисбатан ўнгдан чапга ўтаётган икки нафар пиёдаларни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

 

Ушбу ЙТҲ натижасида бир нафар пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида Қоракўл туман касалхонасида вафот этган. Иккинчи пиёда ҳозирги кунда касалхонада даволанмоқда.

 

Ҳайдовчи О.М.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика