1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода Nexia ЙПХдан қочиб, бошқа автомобилларга зарар етказди

У фуқаронинг телефонини олган ва пулини бермасдан қочиб кетган.

Бухорода Nexia ЙПХдан қочиб, бошқа автомобилларга зарар етказди

Бухорода сотилаётган телефонни олиб қочиши ортиқдан “Тўсиб ушлаш” тадбири ўтказилди. Бу ҳақида вилоят ИИББ хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, 14 сентябрь куни Бухоро туманида яшовчи фуқаро X.S. вилоят ИИБнинг 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ўзига тегишли бўлган iPhone русумли телефонини сотиш учун интернет тармоғига жойлаштирган эълон бўйича, унга нотаниш бўлган фуқаро телефонни сотиб олишини билдириб, у билан телефон орқали гаплашиб, оқ рангли “Nexia 3” русумли, давлат рақам белгисиз, ойналари қорайтирилган автомашинада келиб, пулини автомашинадан олиб беришини айтиб, автомашинага ўтириб телефонни олиб кетиб қолганлигини билдирган.

 

Мазкур ҳолат бўйича соат 02:30да Бухоро вилояти бўйича давлат рақам белгисиз бўлган “Некция 3” русумли транспорт воситасини “Тўсиб ушлаш” режаси ҳаракатга келтирилган.

 

Олиб борилган тезкор қидирув суриштирув ишлари натижасида “Nexia 3” русумли автомашина Бухоро шаҳар I.Karimov кўчасида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланган. Соат 04:41 ларда мазкур транспорт воситасини бошқарган 2003 йилда Бухоро туманида туғилган Бухоро шаҳар “Фошун” маҳалласида яшовчи M.A., ИИОлари ходимларининг қонуний тўхташ ишораларига бўйсунмасдан бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказган.

 

Мазкур ҳолатни содир этган ҳайдовчи ва транспорт воситаси ушланиб, Бухоро вилояти Прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ҳамда Бухоро вилояти ИИБ ТБ томонидан 166-моддасининг 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида M.A. қамоққа олинган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика