1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Бухорода онаси томонидан ўлдирилган чақалоқ ахлат қутисига ташлаб кетилди

Гўдак ўғил бола бўлган.

Бухорода онаси томонидан ўлдирилган чақалоқ ахлат қутисига ташлаб кетилди

 

Бухоро вилояти Қоракўл туманида истиқомат қилувчи 27 ёшли турмушидан ажрашган аёл 9 май куни фарзанд дунёга келтириб, сўнг болани ўлдирган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

 

Хабарда келтирилишича, душанба куни соат 11:00 да ювиниш хонасида кўзи ёриган аёл ўғли туғилиши билан уни ўлдириб, ахлат қутисига ташлаб кетган.

 

Суриштирувлар натижасида аёл ўтган йили Россия давлатига ишлаш учун боргани, у ерда наманганлик эркак билан танишиб, ундан ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланди. Аёл Ўзбекистонга қайтгандан сўнг эса Бухоро шаҳрида яшовчи холасининг уйида ижарада турган.

 

Ҳозирда аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика