Талабани дарслардан озод қилиш эвазига пул талаб қилган ўқитувчи ушланди, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ҳолат Ўзбекистон Республикаси ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида юз берган. 1966 йилда туғилган ўқитувчи Қ.З. ва 1987 йилда туғилган A.Д. бир гуруҳ бўлиб, хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда мазкур филиалда ўқиб келаётган N.G.ni алдаб, дарслардан озод қилиш ваколати бўлмасада, ваколатли танишлари орқали уни дарслардан озод қилиш эвазига 1 млн сўм миқдорида пул маблағи беришини сўрашган.
Жорий йил 3 май куни соат 14:30 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар филиалдаги хизмат хонасида талаб қилинган пулларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқдa.


