1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода “права” олиб беришни ваъда қилган автомактаб раҳбари ушланди

У фуқародан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиганлиги тўғрисида имтиҳон варақаси ҳамда гувоҳнома тайёрлаб бериши эвазига 16 млн олган.

Бухорода “права” олиб беришни ваъда қилган автомактаб раҳбари ушланди

 

Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган автомактаб раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

 

Аниқланишича, «М.А.» МЧЖ автомактаби раҳбари фуқаролар Д.Р. ва С.Р.нинг ишончига кириб, уларнинг фарзандларига “В, С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиганлиги тўғрисида имтиҳон варақаси ҳамда гувоҳнома тайёрлаб беришни ваъда қилган.

 

У мазкур хизмат эвазига 16 миллион сўм пул маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. Шундан 6 миллион сўми процессуал тартибда қайтарилиши расмийлаштирилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика