1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Бухорода саксовул терган фуқаро 9,5 миллион сўм жаримага тортилди

У саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда синдириб, олиб кетаётган бўлган.

Бухорода саксовул терган фуқаро 9,5 миллион сўм жаримага тортилди

 

Бухоро вилоятининг Жондор туманида саксовул буталарини синдирган фуқарога жарима қўлланилди. Бу ҳақида вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Жондор туман инспекцияси инспекторлари томонидан чўл ҳудудларида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Жондор тумани "Қозикенти" МФЙда яшовчи фуқаро Й.Н. туман ўрмон фонди ерларида ўсган саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда синдириб, олиб кетаётгани аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисмига асосан 9 452 000 сўм жарима қўлланди.

 

Бошқарманинг қўшимча қилишича, Жондор туман Экология бўлими томонидан август ойида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 31 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, 24 140 000 сўм жарима ҳамда табиатга зарар ҳисобланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика