1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектр йиғилиши бошланди

Йиғилишда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Бухорода Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектр йиғилиши бошланди

 

Бухоро шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

 

Йиғилишда таъкидланишича, сув ресурслари йилдан йилга камайиб бораётгани оқибатида озиқ-овқат танқислиги кўплаб давлатларда кун тартибидаги энг асосий масалалардан бирига айланмоқда.

 

Бундай шароитда Ўзбекистонда пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига аҳолига деҳқончилик қилиши учун 200 минг гектар ер майдонлари ажратилган. Натижада:

 

  • 700 минг нафар аҳоли доимий, яна 1,3 миллион нафари мавсумий иш билан таъминланди;

  • 605 минг нафар (90 фоиз) деҳқонларнинг даромадлари кўпайди;

  • картошка билан ўзини ўзи таъминлайдиган туманлар 112 тага, пиёз билан – 144 тага ва сабзи билан – 146 тага етказилди.

 

Шунингдек, бугунги кунда 94 та туман ва шаҳар ўзини аҳолисини картошкага бўлган талабини таъминлай олмайди, 62 таси пиёз, 60 таси сабзи, 84 таси гўшт, 139 таси парранда гўшти ва тухумни бошқа ҳудудлардан олиб келиши маълум қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика