Бухоро вилоятида соф қуйма олтин бўлакларини муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, 3 нафар фуқаро Шофиркон туманида жами 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини фуқароларга 7 минг АҚШ доллари ва 300 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


