1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода тепловоз юк машинасини уриб кетди

Вилоят ИИБ автоҳалокат юзасидан маълумот берди.

Бухорода тепловоз юк машинасини уриб кетди

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Когон туманидан ўтувчи темир йўлда тепловоз ҳамда юк машинасининг тўқнашуви акс этган видео юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

 

Когон тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йил 6 июнь куни тахминан соат 16:10 ларда Когон тумани ҳудудидан ўтувчи қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб келаётган поезд тепловози Бухоро тумани «Зарманоқ» маҳалласида яшовчи Б.Л. бошқарувидаги «Чакман» русумли юк машинаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Мазкур тўқнашув натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина транспорт воситаларига бироз техник шикаст етган.

 

Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан Когон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика