1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода янги иссиқлик электр станцияси ишга тушди

Қуввати 270 мвт бўлган иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Бухорода янги иссиқлик электр станцияси ишга тушди

 

Маълумки, 2021 йил 31 декабрда Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қурилган, қуввати 270 мвт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилган эди. 

 

Мазкур электр станцияси 2022 йил 11 январь соат 16:32 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

 

Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.

 

Қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади.Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

 

Ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги ПҚ-5018-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди.

 

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, умумий қиймати 150 миллион долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа туркиянинг  “Aksa Enerji” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилгача 18 та электр станция фойдаланишга топширилиши ҳамда Сурхондарё ва Хоразмда электр станциялари қурилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика