1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Бухорода яшаш уйида қўшмачилик билан шуғулланган аёл ушланди

Аёл мижозлардан 300 минг олган пайти қўлга олинган.

Бухорода яшаш уйида қўшмачилик билан шуғулланган аёл ушланди

 

Бухоро шаҳрида ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил қилган 32 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди. 
 

Аниқланишича, Бухоро шаҳар «Гулчорбоғ» маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Й.С. исмли аёл, икки нафар мижозга енгил табиатли аёлни топиб бериб, уларнинг жинсий алоқа қилишлари учун ўзи ижара асосида истиқомат қилувчи Гулистон маҳалласидаги хонадондан жой ажратиб берган. Бунинг эвазига аёл мижозлардан 300 000 сўм олиб, қўшмачилик қилганлиги аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика