Бухоро вилоятининг Когон туманидаги “Геофизика экспедицияси” корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
11 июнь куни соат 12:37да Когон шаҳар ФВБ диспетчерлик хизматига Когон туман Геофизика МФЙ ҳудудида жойлашган “Геофизика экспедицияси” корхонаси биносида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар берилган. Хабарга асосан, воқеа жойига жами 6 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб этилган.
Ёнғин оқибатида бинонинг 40 квадрат метр майдонда томости ёғоч қурилмалари ёнган. Фуқароларнинг куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.


