Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида бозор ёниб кетгани айтилган видео тарқалди. Ҳолатга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди. 7 июнь куни соат 12:06да Ғиждувон туман “Памўза” МФЙ Ю.Ҳамадоний кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган омборхонада ёнғин содир бўлган. Оқибатда 30 квадрат метр майдонда қурилиш моллари ёнган. ФВБ ходимлари воқеа жойига соат 12:08да етиб бориб, ёнғинни 12:45 да ўчиришган. Ёнғиндан ён томонлардаги дўконларнинг 70 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.