1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухоронинг тарихий қисмида уятсиз ҳаракатлар қилган қиз ва йигит жавобгарликка тортилди

Ҳолат бундан бир йил олдин содир бўлган.

Бухоронинг тарихий қисмида уятсиз ҳаракатлар қилган қиз ва йигит жавобгарликка тортилди

 

Ижтимоий тармоқларда 1 қиз ва 1 бола Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган «Пойи Калон» мажмуаси олдида маданиятиз ҳатти-ҳаракатлар билан рақсга тушгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ маълумот берди. 


Аниқланишича, 2022 йилнинг июль ойи ўрталарида 2004 йилда туғилган Э.М. исмли аёл ўзининг таниши 2004 йилда туғилган, ҳозирда Самарқанд темир йўл техникуми 1-босқич талабаси А.А. исмли йигит билан Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги «Пойи Калон» мажмуасига тахминан соат 05:00 ларда келиб, турли беўхшов қилиқлар қилиб, бошқа бир танишининг қўл телефонига видеога олинган ҳамда ўтган йили ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳар иккала фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортилди. Шунингдек, воқеани тасвирга олган фуқаронинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика