1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Буюк Британия ташқи ишлар вазири географияни билмайдими?

Элизабет Трасс Лавров билан учрашувда "қовун туширди".

Буюк Британия ташқи ишлар вазири географияни билмайдими?

 

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Воронеж ва Ростовни Россия ҳудудлари сифатида тан олмаслигини билдирди. Бу ҳақда "Коммерсант" хабар берди. 

 

Трасс Сергей Лавров билан мулоқот чоғида рус армияси қисмларини дарҳол Украина чегараси яқинидан олиб кетишни икки марта талаб қилган. Бунга жавобан Лавров қўшинлар Россия ҳудудида тургани ва жойлашувда чегараланмаслигини маълум қилган.

 

Шундан кейин Ташқи ишлар вазири британиялик ҳамкасбига "сиз Воронеж ва Ростов вилоятларида Россия суверенитетини тан оласиз-ку?" деб мурожаат қилган. Трасс эса "Буюк Британия ҳеч қачон бу ҳудудларда Москва суверенитетини тан олмайди" деб жавоб берган.

 

Вазиятга Лондоннинг Россиядаги элчиси Деборе Боннерт аралашишга мажбур бўлди. Боннерт Британия бош дипломатига гап ҳақиқатдан ҳам Россия ҳудудлари ҳақида кетаётганини айтган.

 

Эслатиб ўтамиз, ввалроқ Сергей Лавров Трасс билан учрашувга "кар билан соқов суҳбати" деб баҳо берганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика