1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Буюк Британия вазири Париж стадионидаги тартибсизликларни тергов қилишга чақирди

"Реал Мадрид" – "Ливерпуль" учрашувидаги тартибсизлик ортидан 105 киши ҳибсга олинди.

Буюк Британия вазири Париж стадионидаги тартибсизликларни тергов қилишга чақирди

 

Буюк Британия маданият вазири Надин Доррис Европа футбол ассоциациялари иттифоқини (UEFA) тартибсизликлар сабаблари ва Париждаги Чемпионлар лигаси финали кечикиши сабабларини расман текширишга чақирди.

 

Франция полицияси «Реал Мадрид» – «Ливерпуль» учрашувида инглиз мухлисларига кўздан ёш оқизувчи газ ва қалампир спрейи қўллагани учун танқид қилинди.

 

Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен британиялик футбол мухлисларини минглаб одамларни тегишли чипталарсиз «Stad de де Frans»га киришга мажбурлаганликда айблади. Полиция 105 кишини ҳибсга олди. Ўз навбатида, UEFА мутасаддилари ўйиннинг кечиктирилишини «хавфсизлик сабабли» изоҳлади.

 

Эслатиб ўтамиз, шанба куни ва ундан кейин Чемпионлар лигаси финали вақтида Париж полицияси Франция пойтахти Сен-Дени яқинидаги «Stad de Frans» стадионида юз берган тартибсизликлар вақтида 68 кишини ҳибсга олган эди.

 

УЕФА ва Франция расмийларига кўра, Чемпионлар лигаси финали олдидаги тартибсизликлар ўйинни томоша қилишни истаган минглаб одамларда қалбаки чипталар бўлгани сабаб бўлган. Стадионга кираверишда мухлисларнинг кўплиги туфайли Чемпионлар лигаси финали ўттиз дақиқадан кўпроқ кечиктирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика