1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Буюк Британияда сигарет сотиш тақиқланяпти

13:33 / 18.04.2024

503

Буюк Британияда сигарет сотиш тақиқланяпти

Буюк Британияда сигарет сотиш тақиқланяпти

Бу 2009 йилдан кейин туғилганларга амал қилади.

 

Парламент 2009 йилдан кейин туғилган фуқароларга сигарет сотишни тақиқлашни қўллаб-қувватлади. Бу чора Буюк Британия бош вазири Риши Сунак томонидан илгари сурилган. Сигарета ва электрон сигарета тўғрисидаги қонун лойиҳасини 383 киши ёқлаб, 67 киши эса қарши бўлиб овоз берган. Мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ишлар вазири Виктория Аткинс ўзининг парламентдаги чиқишида ҳужжат лойиҳасини қаттиқ ҳимоя қилиб, "тобеликда эркинлик йўқ"лигини таъкидлади.

 

Қонун лойиҳасига кўра, бу йил 15 ёшга тўлган ва ундан кичик болалар ҳеч қачон қонуний равишда тамаки харид қила олмайди. Ҳужжатда, шунингдек, электрон сигарета маҳсулотларини болалар учун камроқ жозибадор қилиш ҳамда вояга этмаганларга тамаки ёки электрон сигарета маҳсулотларини сотганларга нисбатан жамрималар қўллашни тартибга солади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика