1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Бюджет маблағларини "туя қилган" мансабдорлар фош этилди

Жиноят мурожаатга асосан аниқлангани айтилмоқда.

Бюджет маблағларини "туя қилган" мансабдорлар фош этилди

 

Навоий вилоятида яшовчи фуқаро N.O.ning Навоий вилояти, Хатирчи тумани Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан ҳамда бўлимдаги ижтимоий-маънавий муҳитдан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан кўриб чиқилди.

 

Ўрганиш натижасига кўра, муаллифнинг шикоятлари ҳамда тўпланган ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун тегишли идораларга юборилган эди.

 

Шунга асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, 2022 йил июнь-декабрь ойларида 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 26 февраль куни Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисм «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда ушбу жиноят иши доирасида прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика