1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Бюджетдан ажратиладиган миллионлар тежаб қолинадиган бўлди

Қаршида режалаштирилган байроқ устуни ўрнига мусиқали фаввора қурилади

Бюджетдан ажратиладиган миллионлар тежаб қолинадиган бўлди

 

Қарши шаҳар ҳокимлиги бюджетдан 1 млрд 350 млн сўм сарфламоқчи бўлган байроқ устуни ўрнига мусиқали фаввора қуради. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил апрель ойида Қашқадарё вилояти марказида Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб, баландлиги 62,5 метр бўлган байроқ устуни қурилиши ҳамда уни қуриш-монтаж қилиш учун маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 350 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган эди.

 

Аммо ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг, ўша пайтда Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган Зойир Мирзаев устун учун сарфланаётган 1,35 млрд сўм Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга йўналтирилишини маълум қилганди.

 

Орадан икки йил ўтиб, Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонидаги байроқ устуни учун қуйилган пойдевор демонтаж қилинди. Қарши шаҳар ҳокимлиги бу ерда чироқли устунлар ва мусиқали фаввора қурилиши ҳақида хабар берди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика