1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Каптива–5 масаласида Антимонополиянинг қўли баланд келмоқда — депутат

“ЎзавтоМоторс” бир гуруҳ дилерлар орқали фуқаролардан автомобиль учун олдиндан пул олиб, уларни етказиб бермаган.

Каптива–5 масаласида Антимонополиянинг қўли баланд келмоқда — депутат

 

“Ситора авто савдо” МЧЖнинг Антимонполия устидан судга берган аризаси қаноатлантирилмади. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида хабар қилди. 

 

Монополияга қарши қурашиш қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича махсус комиссияси фуқарога Каптива–5 автомобилини етказиб бериш ва пеня тўлаш ҳақида қарор қабул қилиб, “Ситора авто савдо” МЧЖга ижро этиш учун кўрсатма қилиб юборган.

 

“Ҳар доимгидек монополист “ЎзавтоМоторс”га орқа қилган ҳолда ушбу МЧЖ Савдо саноат палатаси орқали бу қарор устидан судга ариза киритган. Бироқ бу сафар суд унинг аризасини қаноатлантиришни рад қилган”, — дейди дерутат.

 

“ЎзавтоМоторс” бир гуруҳ дилерлар орқали фуқароларнинг ишончига кириб, Каптива–5 автомобиллари учун олдиндан пул олиб, автомобилларни етказиб бермаган. Қарор қонуний кучга кирса, дилер Каптива–5 автомобилини фуқарога етказиб беришига тўғри келади.

 

“Қонунларни тан олмай, истеъмолчиларни оёқости қиладиган, Президент топшириқларини ҳам  бажармайдиган монополист Ўзбекистонда суд қарорларини тан оладими, йўқми — ҳамма гап шунда. Кўрамиз”, — деб ёзади Кушербаев.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика