1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Чанг заррачалари ҳаво қатламларида туриб қолмоқда”

Ўзгидромет республикада кузатилаётган қалин туман бўйича маълумот берди.

“Чанг заррачалари ҳаво қатламларида туриб қолмоқда”

Махсус комиссия топшириғига мувофиқ, Ўзгидромет атмосфера ҳавосининг ҳолати ҳақида оператив ахборот тақдим этди.

 

Қайд этилишича, айни дамда пойтахтни ва баъзи вилоятларни туман қамраб олмоқда. Бу ҳақида прогнозда маълумот бериб ўтилган.

 

Туман ҳодисаси сабабли майда дисперс заррачалар (PM2,5, PM10) кўрсаткичлари ошиши кузатилиши мумкин.

 

“Туман ҳодисаси пайдо бўлишига республикага кириб келган совуқ ва нам ҳаво массалари сабаб бўлган. Ўзгидромет 10 декабрга келиб ҳаво ҳарорати пасайиши ҳақида хабар берган эди”, дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, республика ҳудудидаги чанг заррачаларининг тахминан 55–60 фоизи ташқи ҳудудлардан кириб келади. Охирги кунларда шамол тезлиги паст бўлгани, шунингдек инверсия жараёнларининг шакллангани ҳамда ҳозирда туман ҳодисаси кузатилаётгани туфайли ушбу чанг заррачалари ҳаво қатламларида туриб қолмоқда ва тарқалиб кетиши қийинлашмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика