Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
ДунёСен 24, 2022 00:17
Чавушўғлу: Дунё Хавфсизлик кенгашидаги беш давлатдан кўра каттароқ

 

БМТ Хавфсизлик кенгашидаги вето ҳуқуқини бекор қилиш керак.  Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу маълум қилди.

 

“Тобора кўпроқ сиёсатчилар дунё Хавфсизлик кенгашидаги беш давлатдан катта эканини айтмоқда”, – деган дипломат Нью-Йоркда журналистлар билан суҳбатда.

 

У вето тартиби ўрнига кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилиш механизмини жорий этишни таклиф қилган. Чавушўғлунинг фикрича, бу жараёнда энг муҳими кўпроқ давлатларни қамраб олиш ва адолат принципи ҳисобланади.

 

Туркия ТИВ раҳбари, шунингдек, Ражаб Тоййиб Эрдоған бир неча бор БМТни ислоҳ қилишни таклиф этгани ва бу бугунги кунда кўплаб давлатлар томонидан қўллаб-қувватланаётганини эслатиб ўтган.

 

БМТ Хавфсизлик кенгаши ташкилотнинг энг асосий органларидан бири. Унга беш давлат: АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия ва Хитой доимий аъзо ҳисобланади. Қолган аъзолар ҳар икки йилда алмашиб туради. Доимий аъзо давлатлар вето ҳуқуқига эга, бу уларнинг исталган қарор ёки резолюцияни тўхтатиб қўйиш имконини беради.

 

Аввалроқ Германия БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзосига айланиш истагини билдирганди.

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш