Тошкент вилояти Тошкент туманидаги чегара божхона пости орқали 9 ойлик чақалоғининг кийимларида турли дорилар олиб кирган аёл ушланди.
Қайд этилишича, аввалроқ Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Ғишткўприк" чегара божхона постида пиёда кириб келган шахс қўлидаги чақалоғининг кийимлари орасига 32 дона "Анаферон" дори воситасини яшириб олиб ўтишга уринган вақтда тўхтатиб қолинган ва маъмурий жавобгарликка тортилган.
Орадан бир ой ўтиб у яна шу усулда – 9 ойлик чақалоғининг бошдан оёқ кийимлари орасига 21 дона «Авамис» дори воситасини яшириб олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.


