1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Челси” ўзига келмоқда

Жамоа ўтган ойда учта ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этди.

“Челси” ўзига келмоқда

 

Кутилмаганда "Челси" ғалабали юришларни давом эттирмоқда. Премьер-лигада "Ливерпул", "Сити" ва "Арсенал" жамоалари билан бироз фарқ бор бўлса ҳам Мареска шогирдлари кучайиб бораётгандек. Бунга жамоа бир ой ичида иккита йирик совринни қўлга киритганини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

 

Коул Палмер центабр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ярим ҳимоячи Премьер-лига тарихидаги энг тезкор покер муаллифга айланди. Умуман олганда, у бу чемпионатни "гол+пас" тизимида бошқармоқда (олтита гол ва бешта голли узатма). Ҳоланд ҳисобида атиги 10 та гол бор – голли узатма йўқ. Палмер "Челси"да ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Ўтган мавсум бошидан "гол+пас" бўйича статистик маълумотларга назар ташласангиз, у шу вақт оралиғида ҳам биринчи ўринда қолмоқда – 28 та гол ва 16 та голли узатма.

 

Мареска эса центабр ойида расман энг яхши мураббий сифатида этироф этилди. У билан бир ой ичида жамоа учта ғалаба ва битта дуранг (ҳеч қайси жамоа тўртта ғалабани қўлга киритмаган). "Челси" фақат "Кристал Пелас" билан ўз майдонидаги ўйинда очко йўқотди, бунда меҳмонларга омад кулиб боқди. Яратилган имкониятлар бўйича мезбонлар ғалабага анча яқин эди.

 

Ўтган мавсум охирида Почеттинонинг ишдан бўшатилиши шубҳали кўринди. Умуман олганда, "Челси" икки йил ичида ўз мавқеини бироз йўқотди. Бироқ Маресканинг жамоага келиши бугунги кунга келиб жуда яхши танлов бўлиб чиқди. Янги мураббий қўл остида кўрсаткичлар яхшиланмоқда. Етти тур натижаларига кўра, "Челси" АПЛ жадвалида тўртинчи, киритилган голлар бўйича эса иккинчи ўринда бормоқда. Яратилган имкониятларга қарасангиз, "Челси" учинчи ўринни банд этган. Ўйинчиларга эътибор қаратадиган бўлсак, Палмер ва Санчесдан ташқари Кайседо ва Жексон ҳам ўзларининг ёрқин ўйинларини намойиш этишмоқда. Эквадорлик футболчи мунтазам равишда рақибнинг қарши ҳужумларини тўхтатиш бўйича Премьер-лига жорий мавсумида барча футболчилари орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Сўнгги йилларда "Челси"ни ўйинчилар сони кўплиги учун масхара қилишди. Энди бўлса бунинг сабабларини тушуниш мумкин. Агар ўтган мавсумда "Челси" топ-клублар орасида бир мавсумда энг кўп ўйинчи ишлатган бўлса (32 киши), ҳозир бу бундай эмас. Етти тур давомида майдонга атиги 21 нафар футболчи чиқди - Премьер-лиганинг бошқа жамоаларидан камроқ. "Челси"да Абрамович даври билан солиштирганда натижалар ҳамон пасайишда давом этмоқда. Аммо, янги даврни алоҳида оладиган бўлсак, натижалар 28 ой ичида энг яхшиси ҳисобланади.

 

"Челси"нинг навбатдаги Премьер-лига ўйини "Энфилд"да бўлиб ўтади. "Ливерпул"га қарши ўтадиган ўйин Мареска жамоасининг имкониятларини яна бир бор кўрсатса ажаб эмас.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика