Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
«Марадона тўпи»нинг бошланғич нархи — 2,5–3 миллион фунт стерлинг атрофида.
36 йил аввал ЖЧ ¼ финалида «Марадона ва компания» инглизларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Дублни расмийлаштирган Марадона голларининг биттасини қўли билан урганди.
Ўша йили Аргентина финалда Германияни 3:2 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Марадона турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Қизиғи, Аргентина-Англия ўйинига ҳакамлик қилиб, Марадонанинг голини ҳисобга олган ҳакам Али бин Наср — кимошдига қўйилаётган тўпнинг эгаси.
Шу пайтгача энг қиммат футбол тўпи 78 808 долларга сотилган. Уни 2010 йилги жаҳон чемпионати финалида Нидерландия устидан ғалаба қозонилганидан сўнг испан мухлислари сотиб олишганди.


