Тест синовининг ёзма қисми 16-17-18-июн кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 20-28-июн (26-июндан ташқари) кунлари ўтказилади, дея хабар берди [https://t.me/dtmuzb] ДТМ. Имтиҳонлар барча ҳудудлар, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини билиш учун талабгорлардан my.gov.uz сайти орқали “Менинг аризаларим” бўлимига кириб, рухсатномани юклаб олишлари сўралади. Шунингдек, улар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.