1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чинозда алиментдан қарздор ота қўшнисининг уйидан топилди

У бир йил давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.

Чинозда алиментдан қарздор ота қўшнисининг уйидан топилди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида алимент тўловларидан бўйин товлаб, яшириниб юрган ота қўшнисининг уйидан топилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор С.Д.дан ундирувчи Г.Т. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Чиноз туман бўлим иш юритувига келиб тушган ҳамда шу куннинг ўзида тегишли ижро иши қўзғатилган.

 

Қарздор С.Д. бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамасдан, бир йил давомида, яъни 2025 йил 1 январь кунидан 2026 йил 1 январь кунига қадар ҳисоблаб чиқилган жами алимент қарзи 21 млн сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламаган. Шундан сўнг қарздорга нисбатан расман қидирув эълон қилинган.

 

Тезкор-қидирув ҳаракатлари даврида, қарздор Чиноз туман ҳудудида жойлашган қўшнисининг уйига яширинганлиги аниқланиб топилган ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ қайта тушунтирилган.

 

Қарздор С.Д.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судига юборилган ва қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика