Қозоғистон пойтахтидаги чиқиндини қайта ишлаш заводида ноқонуний ишлаб юрган 37 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди.
Қайд этилишича, Қозоғистон Республикаси ИИВ Миграция хизмати қўмитаси кун давомида Остонада 119 нафар ноқонуний меҳнат муҳожирини аниқлаган. Шунингдек, беш нафар хорижлик интим хизматларини кўрсатаётгани маълум бўлган.
Жумладан, чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси ҳудудида олиб борилган ишлар давомида ҳам ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонликларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Бундан ташқари, хонадонлар, ётоқхоналар, қурилиш майдончалари, ишлаб чиқариш майдонлари ва бозорлар кўздан кечирилган.


