1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чиқиндидан қарздор 204 895 абонентнинг электр тўловига вақтинчалик чеклов қўйилди

Чиқинди хизматидан умумий 18,2 млрд сўм қарздорлик мавжуд. Аввал огоҳлантирилган абонентларга 5 кунлик муддат берилган ва шу вақт давомида 9,4 млрд сўм тўлов амалга оширилган.

Чиқиндидан қарздор 204 895 абонентнинг электр тўловига вақтинчалик чеклов қўйилди

 

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, 2025 йил 6 декабрь ҳолатига кўра, республика бўйича чиқинди хизматидан қарздорлиги мавжуд 204 895 абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов жорий этилди.

 

Бунга қадар чиқинди хизматларидан юзага келган умумий 20,1 млрд сўм қарздорлик бўйича 231 014 абонент “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақамига юборилган СМС хабарномалар орқали огоҳлантирилган эди. Абонентларга қарздорликни бартараф этиш учун 5 кунлик муддат берилган ва ушбу даврда жами 9,4 млрд сўм тўлов амалга оширилган. Ҳозирги кунда республика бўйича чиқинди хизматларидан 18,2 млрд сўм қарздорлик мавжуд.

 

Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши билан дарҳол олиб ташланади.

 

Маълумот учун, 1044-сонли Қонунга мувофиқ, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизоми тартибга солинган. Ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар ҳақидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг “Тоза макон” биллинг тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади. Ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди. 2025 йил 1 июлдан чиққан қарздорликлар учун эса 2025 йил 5 ноябрдан бошлаб қўлланилмоқда.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан чиқинди хизматлари учун тўловлар фақат белгиланган хизматлар бўйича онлайн тарзда амалга оширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика