1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чиқиндиларни ёқиб, ҳавони ифлослантирган корхоналар фаолияти тўхтатилди

Ҳозирда табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

Чиқиндиларни ёқиб, ҳавони ифлослантирган корхоналар фаолияти тўхтатилди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, зарарли моддалар чиқарилишининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида мунтазам рейдлар ўтказилмоқда. Экология, прокуратура ва ички ишлар органлари ўзаро ҳамкорликда кечки ва тунги назорат тадбирларини йўлга қўйган.

 

Навбатдаги рейд давомида Тошкент вилоятининг Ниёзбоши қишлоғида жойлашган айрим хусусий корхоналарда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жараёнида чиқиндилар, хусусан полиэтилен моддалар ёқилгани аниқланди. Бундай ҳолат атроф-муҳитга зарарли моддалар тарқалиши ва маҳаллий аҳоли саломатлигига хавф туғдиргани қайд этилди.

 

Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган корхоналар фаолияти дарҳол тўхтатилди. Ҳозирда табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда, текширув якунларига кўра қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши белгиланган.

 

Мас’ул идоралар назорат тадбирлари изчил давом эттирилишини маълум қилди. Шунингдек, атмосфера ҳавосининг тозалигини таъминлашда фаоллик кўрсатган фуқароларга миннатдорчилик билдирилиб, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика