ФВВ хабар беришича, Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари Янгиҳаёт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида хизмат олиб бораётган вақтда бир фуқаро сувда хушсиз ҳолда оқиб келаётганини кўрган. Қутқарувчилар зудлик билан қутқариш ишларини олиб бориб, ушбу фуқарони сувдан олиб чиққан ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббиёт ходимларига топширган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Ушбу фуқаро балиқ тутиш мақсадида дарёга борганида оёқ кийими сувга тушиб кетган ва уни оламан деган вақтда дарё суви тез оқаётгани сабабли мувозанатни йўқотиб ўзи ҳам оқиб кетган.
"Ҳурматли фуқаролар сув ҳавзалари ва унинг бўйларида эҳтиёткор бўлиш ҳамда хавфсизлик чораларига амал қилишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.


