1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Чирчиқда банк ходимини "кийдириб кетишди"

Фуқаро қалбаки ҳужжатлар билан банкдан 4 миллиард сўм кредит олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Чирчиқда банк ходимини "кийдириб кетишди"

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув щтказилди. Унда “G.I.” МЧЖ раҳбари Ж.Э. “I.” МЧЖга тегишли 3-қаватли нотурар жой биноси интернет сайтлари орқали сотувга қўйилганлигидан фойдаланиб, объектнинг кадастр ҳужжати, МЧЖ раҳбарининг имзо ва муҳрини қалбакилаштириб, ушбу ҳужжатлар орқали бинони гаров таъминоти сифатида қўйиб, банкдан 4 миллиард сўм олгани аниқланди.

 

Тижорат банки филиали масъул шахслари Ж.Э. томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ ўрганмаган ҳамда кредит маблағининг мақсадли сарфланиши мониторинг қилинмагани оқибатида, тадбиркор ва банк манфаатларига 4 ммиллард сўм зарар етказилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика