1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чирчиқлик ота фарзанди учун алимент эвазига уй берди

Эркак 2036 йилгача бўлган миқдор эвазига 3 хонали уйни ҳадя қилган.

Чирчиқлик ота фарзанди учун алимент эвазига уй берди

Мажбурий ижро бюросининг Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор К.Ф. дан ундирувчи Р.М.нинг фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

 

Қарздор фуқаро 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Бироқ, 2023 йилнинг декабрь ойидан 2025 йилнинг октябрь ойига қадар алимент пулларини тўламагани оқибатида катта миқдордаги қарздорлик вужудга келган.

 

Шундан сўнг, Бюронинг Чирчиқ шаҳар  бўлими давлат ижрочиси О.Нурметов томонидан 16.11.2025 йилда қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, “MIB Portal” электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, қарздорга тегишли бўлган 2 та мулклар аниқланган ва тегишли тартибда банд солинган.

 

Бундан ташқари, қарздор отага нисбатан 17.11.2025 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-1-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тақиқ қўйилган.

 

Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, қарздор ота К.Ф. бир нафар вояга етмаган фарзанди учун 2036 йилгача бўлган миқдор эвазига 3 хонали хонадонни ҳадя қилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика