1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Чиройли жанглар ва ғалабали юришлар — фотосессия

15:52 / 10.05.2023

1.0k

Чиройли жанглар ва ғалабали юришлар — фотосессия

Чиройли жанглар ва ғалабали юришлар — фотосессия

Бугун Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари ўтказилди.

 

Бугун, 10 май куни Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари ўтказилди. Zamon.uz мусобақанинг қайноқ нуқталаридан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этади.

 

Мусобақада Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасининг амалдаги чемпиони япониялик Томоя Субоини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Бухоролик боксчи Абдумалик Халоков ҳам ажойиб ғалабаси билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Руслан Абдуллаев -63.5 кг вазн тоифасида ярим финал йўлланмасига сазовор бўлди. Жаҳон чемпионати дебютанти чорак финалда франциялик Лоунес Хамроуидан устун келди.

Оғир вазн тоифасидаги боксчи Лазизбек Мулложонов (-92 кг) мусобақадаги сенсациялардан бирига муаллифлик қилди. У икки карра Олимпиада чемпиони, 5 карра жаҳон чемпиони кубалик Хулио Ла Крусни ушбу мусобақада медалсиз қолдирди.

54 кг вазн тоифасида жанг қилаётган Ойбек Жўраев ҳам ярим финалчилар қаторига қўшилди. Саккизинчи кундан баҳсларга киришган боксчи кетма-кет учинчи кун ўз жангини муваффақиятли якунлади.

Энг ёш боксчи Аълохон Абдуллаев ҳам мағлубиятсиз одимламоқда. -75 кг вазн тоифасида жанг қилаётган Абдуллаев бу гал венгриялик Филип Акилов устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бирига айланмоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика