1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Cobalt йўловчиси темир жисм билан Lada-Largus ҳайдовчисига ҳужум қилди

Воқеа Қашқадарёда юз берган.

Cobalt йўловчиси темир жисм билан Lada-Largus ҳайдовчисига ҳужум қилди

 

Қашқадарёда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган Cobalt йўловчиси бошқа бир машина ҳайдовчисини урмоқчи бўлди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 15 декабрь куни соат 16:50 ларда Қарши шаҳар Алишер Навоий кўчасида светофорнинг қизил чироғида ўз йўлида тўхтаб турган Lada-Largus ҳайдовчисини Собалт русумли автомобилда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келган салондаги йўловчи урмоқчи бўлган. Ҳайдовчига ета олмагач, у автомашинанинг ойналарини темир жисм билан уриб, синдирган.

 

Ҳолатга гувоҳ бўлган Қашқадарё вилояти ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган. Ҳозирги кунда мазкур ҳолатда фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, зарар миқдорини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика